Тожикистонга жавоб қайтарамиз – Хўжаев “растаможка” масаласида (видео)

Жамият

image

Ўзбекистон Тожикистон ўзбекистонлик экспортчиларга юқори қийматда бож қўллаётгани учун жавоб қайтариши мумкин. Бу ҳақда жорий йилнинг 17 январь куни Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев элчилар ва тадбиркорлар ўртасидаги учрашувда маълум қилди.

Мазкур учрашувда тадбиркор Тожикистон, Туркманистон ва Кавказ мамлакатлари билан боғлиқ муаммоларга тўхталган. Хусусан, унинг айтишича, Тожикистон Ўзбекистон товарларига юқори бож қўяётгани сабабли нарх 15 фоизга ошиб кетмоқда. Туркманистон билан эса визага алоқадор муаммолар бор.

“Тожикистон билан бизда муаммо бор. Биз маҳсулотларимизни бу бозорга экспорт қиламиз. Ҳамма ҳужжатларни тўлиқ тақдим қилган ҳолатимизда ҳам бизнинг маҳсулотни захира усулида “растаможка” қилишади. Бу маҳсулотимизнинг қийматини бу бозорда 15 фоизгача юқори бўлишига олиб келмоқда”, дейди тадбиркор.

Жамшид Хўжаев эса агар вазият ўзгармаса, Ўзбекистон ҳам жавоб қайтаришини айтган. Унинг билдиришича, ўзбекистонлик божхоначилар ҳамкасблари билан гаплашади. Агар улар шунақа қиладиган бўлса, жавоб чораси кўрилади. Ўзбекистон элчиси Тожикистон ҳукуматига бу ҳақдаги сигнални етказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон бож растаможка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг