Ўзбекистон яна бир давлат билан дипломатик алоқа ўрнатди

Жамият

image

Ўзбекистон Шарқий Африкада жойлашган Кения мамлакати билан дипломатик алоқа ўрнатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазиирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кения Бош вазири ҳамда Ташқи ишлар ва диаспора ишлари бўйича вазири Мусалия Мудавади билан учрашув ўтказган. 

Учрашув давомида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида коммюнике имзоланган. 

Қайд этиш жоиз, Кения давлати Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 164-мамлакат саналади.

Маълумот учун, Кения Шарқий Африкада жойлашган давлат бўлиб, пойтахти Найроби ҳисобланади. Унинг номи мамлакатдаги энг баланд тоғ – Кения тоғи номидан олинган. Майдони тахминан 582 минг квадрат километр бўлиб, аҳолиси 55 миллиондан ортиқ. Расмий тиллари инглиз ва сваҳили тиллари. Кения республика тузумига эга, давлат раҳбари Президент. У 1963 йилда Буюк Британиядан мустақилликка эришган. Мамлакат иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳалари етакчи ўрин тутади, чой, қаҳва ва гуллари билан машҳур. Шунингдек, маккажўхори, шакарқамиш ва буғдой ҳам етиштирилади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон билан Сент-Люсия мамлакати ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Бахтиёр Саидов Кения Мусалия Мудавади

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг