Ўзбекистонда 37 нафар ҳоким ёрдамчиси коррупция учун қамалди
3-саҳифа
−
13:01 1591 1 дақиқа
Ўзбекистонда 2025 йилда 37 нафар ҳоким ёрдамчиси коррупцияга оид жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилинган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ўтган йили республика бўйича судлар томонидан жами 153 та жиноят иши бўйича 252 нафар ҳоким ёрдамчиси коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Уларнинг 37 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 38 нафарига озодликни чеклаш, 160 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 12 нафарига жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, 5 нафарига бошқа жазо чоралари қўлланилган.
“Коррупция қарши курашиш агентлиги ҳар бир давлат органи ва ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, келгусида ҳам услубий кўмак кўрсатишга тайёрлигини маълум қилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қибрай тумани ҳокимининг МФЙдаги ёрдамчиси 10 минг доллар билан қўлга тушган эди.