Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани маълум бўлди 

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг сўнгги 9 ойида Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди. 

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари (ФҲДЁ)  маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича 664,6 мингта тирик туғилиш ҳолати қайд этилган. Шундан 343,6 минг нафари (51,7 фоиз) ўғил болаларни, 321 минг нафари (48,3 фоиз) эса қиз болаларни ташкил этган. 

Ҳудудлар кесимида туғилишларнинг 319,3 мингтаси (48 фоиз) шаҳар жойларда, 345,3 мингтаси (52 фоиз) қишлоқ жойларда рўйхатга олинган.

Мазкур даврда ҳар минг нафар аҳолига ўртача 23,5 та туғилиш тўғри келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳоли сони 38 млн 069,1 минг кишига етгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу сондан 18 млн 896,6 минги (49,6 фоиз) аёллар, 19 млн 172,5 минги (50,4 фоиз) эса эркакларга тўғри келади. Аҳоли ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 713,7 минг кишига ёки 1,9 фоизга кўпайган.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон статистика туғилиш ўғил болалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг