Ўзбекистонга уч ойда қанча пул келиб тушгани айтилди
Жамият
−
23 Апрель 9429 2 дақиқа
2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари орқали келиб тушган маблағлар ҳажми 13 фоизга ошиб, 3,8 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган Ички валюта бозори шарҳида келтирилган.
Унга кўра, жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари орқали келиб тушган маблағлар ҳажми 13 фоизга ошган ва 3,79 млрд долларни ташкил этган. Мамлакатдан четга пул ўтказмалари эса 6 фоизга камайиб, 604 млн долларни ташкил қилган.
Шу билан бирга, ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талаб 14,6 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ошган. Ўз навбатида, валюта таклифи 12,2 млрд долларга етиб, 27 фоизлик ўсишни кўрсатган. Таклифнинг ўсиш суръатлари юқори даражада шаклланишда давом этмоқда.
Қайд этилишича, аҳоли томонидан валюта сотилиши таклиф омилларида муҳим рол ўйнашда давом этмоқда. Фуқаролар банкларга 6 млрд доллар сотган, бу ўтган йилга нисбатан 1,5 баравар кўп демакдир. Шу билан бирга, улар томонидан 3,2 млрд доллар сотиб олинган – бу борада 31 фоизлик ўсиш қайд этилган.
Юридик шахслар сегментида талаб 23 фоизга ошган бўлса, улар томонидан валюта таклифи 11 фоизга кўпайган. Бу бизнес вакилларининг ташқи фаоллиги ошганидан далолат беради.
Ушбу омиллар таъсирида йил бошидан буён миллий валюта курси 1,5 фоизга қадрсизланди, кунлик тебраниш даражаси эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баравар ошган.
Live
Барчаси