Месси ЖЧнинг энг яхши тўпурарига айланди
Спорт
−
17 Июнь 2978 1 дақиқа
Бугун, 17 июнь куни Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Жазоирга қарши учрашувда хет-трик қайд этди. Шу орқали Месси мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида етакчига айланди.
Месси учрашувнинг 17, 60 ва 76-дақиқаларда гол урди. Шу тариқа унинг Жаҳон чемпионатларидаги жами голлари сони 16 тага етди. Мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринни Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе ҳам 16 та гол билан эгаллаб турибди. Шу тариқа Аргентина терма жамоаси 1-турдан сўнг “Ж” гуруҳи етакчисига айланди.
Эндиликда амалдаги чемпионлар навбатдаги учрашувини жорий йилнинг 22 июнь куни Австрияга қарши ўтказади. Жазоир терма жамоаси эса 23 июнь куни Иорданияга қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, Месси фаолияти давомида Жаҳон чемпиони (2022), Жаҳон чемпионати финалчиси (2014), Олимпия чемпиони (2008) ҳамда икки карра Копа Америка ғолиби (2021, 2024) бўлган. Шунингдек, у саккиз марта “Олтин тўп” соҳиби бўлиб, мазкур мукофотни энг кўп қўлга киритган футболчи ҳисобланади.
Live
Барчаси