Африкада йилнинг энг яхши футболчиси учун номзодлар эълон қилинди

Спорт

image

Африка Футбол Конфедерацияси (CAF) 2025 йилги Африканинг энг яхши футболчиси мукофоти учун финалга чиққан ўнта номзод рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Ашраф Ҳакими ва Муҳаммад Салоҳ ҳам бор. Бу ҳақда CAF расмий сайти хабар берди.

Номзодлар орасида “Пари Сен-Жермен” ҳимоячиси Ашраф Ҳакими, “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ, “Боруссия Дортмунд” форварди Серху Гирасси ҳамда “Галатасарой” ҳужумчиси Виктор Осимхен каби юлдузлар бор, аммо Италиянинг “Аталанта” жамоаси футболчиси Адемола Лукман бу сафар рўйхатга киритилмаган.

Қолган номзодлар қуйидагилар:

Андре Замбо-Ангисса (“Наполи”, Камерун);

Дени Буанга (“Лос-Анжелес ФC”, Габон);

Папе Матар Сарр (“Тоттенхэм”, Сенегал);

Фистон Майеле (“Пирамидз”, Конго ДР);

Усама Ламлиуи (“Ренессанс Беркан”, Марокаш);

Илиман Ндиай (“Эвертон”, Сенегал).

CAF маълумотига кўра, мукофотлар 2025 йил 6 январдан 15 октябргача бўлган даврдаги ўйинлар натижаларига асосланади. Ғолиблар CAF техник ва ривожланиш қўмитаси, тажрибали мураббийлар, футбол афсоналари ҳамда танланган ОАВ вакилларидан иборат ҳайъат овози билан аниқланади.

 Маълумот учун, нигериялик ҳужумчи Адемола Лукман 2024 йилда Африка Футбол Конфедерацияси (CAF) томонидан Африканинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муҳаммад Салоҳ Ашраф Ҳакими CAF

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг