АҚШда мигрантлар учун мўлжалланган қамоқхоналар кенгайтирилади

Олам

image

АҚШда мигрантлар учун мўлжалланган қамоқхоналарнинг сиғими икки баравар оширилади ва 2026 йил бошига бориб бу сиғим 107 мингдан ортади. Бу ҳақда АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) ички ҳужжатларига таяниб, “Washington Post” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ҳозирда мигрантлар учун қамоқхоналар 50 мингга яқин кишини сиғдира олади. Режага кўра, 125 та янги қамоқхона қурилади ёки мавжудлари кенгайтирилади. Бу дастур жорий йилнинг июль ойида Конгресс томонидан тасдиқланган 45 миллиард долларлик бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

“Washington Post” маълумотига кўра, ICE бутун бир оилаларни ҳибсда сақлаш имкониятига эга муассасаларни кенгайтиришга эътибор қаратади. Учта янги оилавий ҳибсхона қуриш ёки мавжудларини кенгайтириш орқали жами 5,700 дан ортиқ жой яратилади. Бу ҳукумат ота-оналар ва болаларни биргаликда депортация қилишни кескин ошириш ниятини кўрсатади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 20 январь куни Дональд Трамп президентлик инаугурацияси пайтида АҚШ ҳудудига ноқонуний мигрантларнинг киришини дарҳол тўхтатишни ва миллионлаб мигрантларни чиқариб юбориш жараёнини бошлашни ваъда қилган эди. Шунингдек, у мамлакат жанубий чегарасидаги вазият бўйича фавқулодда ҳолат режимини жорий этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп ноқонуний мигрантларга қарши курашни бошлагач, АҚШда уларнинг сони деярли бир миллионга камайгани хабар қилинганди.  Ҳисобот муаллифларининг тахминича, АҚШ фуқаролигига эга бўлмаган чет элликлар “Трампнинг президентлик сайловларидаги ғалабаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан мигрантларни чиқариб юборишга доир саъй-ҳаракатларнинг фаоллашуви” фонида мамлакатни тарк этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ қамоқхона мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг