Алиевни ағдармоқчи бўлган “кулранг кардинал”нинг қамоқ муддати узайтирилди
Олам
−
10 Февраль 1920 2 дақиқа
Давлатга хиёнат ва яна бир қатор оғир айбловлар билан ҳибсга олинган Озарбайжон Республикаси Президенти Администрациясининг собиқ раҳбари, “кулранг кардинал” лақаби билан танилган Рамиз Меҳдиевга нисбатан танланган уй қамоғи эҳтиёт чораси муддати узайтирилди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) терговчисининг илтимосномаси асосида 87 ёшли Меҳдиевга нисбатан қўлланилган уй қамоғи эҳтиёт чораси муддатини узайтириш ҳақидаги тақдимнома Баку шаҳар Сабаил туман судида кўриб чиқилган. Суд тақдимномани қаноатлантирган ва Рамиз Меҳдиевга нисбатан танланган уй қамоғи эҳтиёт чораси муддати яна тўрт ойга узайтирилган.
Қайд этилишича, ДХХ томонидан бошланган жиноят иши доирасида Меҳдиев Жиноят кодексининг 278.1-моддаси (давлат ҳокимиятини эгаллаб олишга қаратилган ҳаракатлар), 274-моддаси (давлатга хиёнат), 193-1.3.2-моддаси (Жиноят йўли билан олинган мулкни қонунийлаштириш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Жиноят иши доирасида Озарбайжон Халқ фронти партияси раиси Али Каримли ва партия аъзоси Мамед Иброҳим, Озарбайжон Миллий Фанлар академияси котибиятининг собиқ раҳбари, Президент Администрациясининг собиқ ходими Элдор Амиров ҳибсга олинган. Кеча, 9 февраль куни ушбу шахсларга нисбатан танланган ҳибс эҳтиёт чораси муддати ҳам тўрт ойга узайтирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Меҳдиевнинг давлат тўнтариши режаси 2025 йилнинг 9 октябрь куни Душанбедаги саммитда Россия томонидан Илҳом Алиевга фош қилингани ўртага чиққан эди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль