Андижонда ИИО ходими ва унинг қизи хизмат уйида вафот этди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Андижон вилоятида Ички ишлар органларида хизмат қилиб келган ходим ва унинг 1 нафар қизи ўз хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Шамсутдиновга кўра, ходим ўз хизмат уйида вафот этган. Унинг ёнида вояга етмаган 2 нафар фарзанди ҳам бўлган. Қайд этилишича, фарзандларидан бири ҳам заҳарланиш оқибатида дадаси билан бирга вафот этган. Бир нафар қизи эса омон қолган ва айни дамда шифохонада даволанмоқда.

Шамсутдиновнинг қўшимча қилишича, ҳолат бўйича айни дамда тергов олди текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида профилактика инспектори чақирув вақтида пичоқланиши оқибатида вафот этганди. Уни пичоқлаган 65 ёшли фуқаро эса қочиб кетиб, жорий йилнинг 4 июль куни қабристондаги маккапоя ичида қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

прокуратура Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг