Андижонда “қизил”да ўтган Nexia 2 кишини уриб, учириб юборди (видео)
3-саҳифа
−
13 Сентябрь 20018 2 дақиқа
Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Андижон вилоятида светофорнинг қизил чироғида ўтган Nexia-2 мопед ва велосипед ҳайдовчисини уриб, учириб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Аниқланишича, Қўрғонтепа тумани, Хонкўча маҳалласи ҳудудидан ўтган D-137 “Тешиктош-Ойим Қўрғонтепа-Ёрқишлоқ” автомобиль йўлининг 48-километрида 1996 йилда туғилган ҳайдовчи А.Қ. ўз бошқарувидаги Nexia-2 русумли машинасини Қўрғонтепа йўналишида бошқариб келиб, тартибга солинган чорраҳада светофорнинг қизил чироғида ўтиб кетган. Шундан сўнг, чорраҳанинг чап томонидан чиқаётган мопед билан тўқнашув содир этиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл четида ҳаракатланиб кетаётган велосипед ҳайдовчисини ҳам уриб юборган.
Билдирилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида мопед ҳайдовчиси Ш.А. ҳамда велосипед ҳайдовчиси Б.Н. енгил тан жароҳати олиб, Қўрғонтепа тумани шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қоидабузарга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо чораси кўрилиши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Spark ва ЙПХ машинаси ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Давлат рақам белгиларисиз Spark ўз йўналишида 1-қаторда ҳаракатланиб келаётган ЙПХ ходими бошқарувида бўлган Lacetti русумли хизмат автомашинаси билан тўқнашиб, уни ағдариб юборган. ЙТҲ оқибатида автомашина ҳайдовчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир тан жароҳат олганлар бўлмаган.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь