Андижонда вояга етмаган қизлар тенгдошини гуруҳ бўлиб калтаклади (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида бир қиз гуруҳ бўлиб калтаклангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Аниқланишича жорий йилнинг 7 ноябрь куни Андижон шаҳрининг Мустақиллик маҳалласида жойлашган 6-сонли кўп қаватли уйнинг олдида ушбу маҳаллада яшовчи вояга етмаган Э.М. ўзига таниш бўлган Шўрбулоқ маҳалласида истиқомат қилувчи вояга етмаган Ю.Д. билан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашган. Ушбу келишмовчиликка Ю.Д. билан бирга келган вояга етмаган дугоналари Ш.Б, А.И, ва И.М. ҳам аралашиб, улар Э.М.га тан жароҳати етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб  борилмоқда. Бундан ташқари, вояга етмаганлар Ю.Д, Ш.Б, А.И, ва И.М.нинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда тадбиркор аёл қўл остида сотувчи бўлиб ишловчи, 2005 йилда туғилган қизни калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Ушбу аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

болалар ИИО Андижонда жанжал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг