Англия машғулот базаси яқинида отишма содир бўлди

Спорт

image

Англия терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун машғулот базаси яқинида отишма содир бўлиб, оқибатда 9 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 июнь куни эрталаб АҚШнинг Миссури штати, Канзас-Сити шаҳридаги Трост авенюсида отишма бўлгани ҳақида полицияга хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кўп сонли одамлар тарқалиб кетаётганига гувоҳ бўлган.

Ҳодиса натижасида 3 нафар вояга етган аёл жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Кейинчалик яна тўққиз нафар катта ёшли шахс ҳаёти учун хавф туғдирмайдиган жароҳатлар билан маҳаллий шифохоналарга мурожаат қилгани маълум бўлди.

Нашрнинг таъкидлашича, отишма Англия терма жамоаси базасидан тахминан 10 дақиқалик масофада содир бўлган. Ҳозирча гумондорлар қўлга олинмаган, полиция эса ҳудудда патрул хизматини кучайтирган.

Маълумотларга кўра, шаҳарда ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар сони 1300 тани ташкил этади. Бу кўрсаткич АҚШ бўйича ўртача даража – ҳар 100 минг аҳолига 359 та ҳолатдан қарийб тўрт баравар юқори.

Маълумот учун, Англия терма жамоаси “L” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Хорватия, Гана ва Панама терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Англия ўз тарихидаги ягона Жаҳон чемпионлигига 1966 йилда ўз майдонида мезбонлик қилган турнирда эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Англия отишма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг