Ангренда зўрланган 15 ёшли қиз иши ёпиқ судда кўрилади
3-саҳифа
−
20 Ноябрь 3894 2 дақиқа
Жорий йил ёзда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида вояга етмаган 15 ёшли қиз 4 йигит томонидан зўрлангани жамиятда катта резонанс уйғотиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур иш бўйича суд жараёни бошланмоқда. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
“Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судида вояга етмаган жабрланувчи С.Я. (2010 йилда туғилган)га нисбатан Жиноят кодексининг 118, 119, 28,118 ва 28,119-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган С.Қ. (2006 йилда туғилган), З.У. (2004 йилда туғилган), Д.Ў. (2004 йилда туғилган) ва А.У. (2003 йилда туғилган)га оид жиноят ишини кўриб чиқилиши бошланди”, дейди Обидов.
Маълум қилинишича, ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади. Қўшимча маълумот эса суд жараёни якуни бўйича берилади.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 9 апрель куни Ангрен шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова 24 июль куни Ангренга бориб, жабрланган қиз билан боғлиқ вазиятни ўрганганди. Қизга нисбатан жинсий тажовуз бўлганидан сўнг у Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган тиббий муассасага кўчирилган.
Live
Барчаси