АПЛда пешқадам очко йўқотган тур қандай ўтди?

Спорт

image

Кеча, 9 ноябрь куни Англия Примьер-лигаси 11-тур учрашувлари якунланди. Бу турда “Тоттенхэм”  ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасида марказий учрашув бўлиб ўтди ва унда 2-2 ҳисобидаги дурранг қайд этилди. “Арсенал” кутилмаган тарзда “Сандерленд” билан баҳсда очко йўқотди. Турнинг яна бир марказий учрашувида Пеп Гвардиола шогирдлари “Ливерпуль”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Турдаги барча учрашувлар тафсилотлари билан танишинг:

“Тоттенхэм” 2:2 “Манчестер Юнайтед”

Ўйин жуда ҳаяжонли кечди. “Юнайтед” биринчи бўлиб ҳисобни очди, аммо “Тоттенхэм” сўнгги дақиқаларда кучли босим ўтказиб, икки бор олдинга чиқишга ҳаракат қилди. Охир-оқибат 96-дақиқадаги гол эвазига “Юнайтед”  бир очкога эришди.

“Эвертон” 2:0 “Фулхэм”

“Эвертон” бу ўйинда тўлиқ устунлик қилди. Ҳимояда мустаҳкам туриб, икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. “Фулхэм” эса ҳужумдаги имкониятларни голга айлантира олмади.

“Вест Хэм Юнайтед” 3:2 “Бёрнли”

Ўйин жуда кескин кечди. Ҳисобда ортда бораётган “Бёрнли” икки бор ҳисобни қисқартиришга эришди, бироқ “Вест Хэм” бу учрашувда ғалабани бериб қўймади.

“Сандерленд” 2:2 “Арсенал”

Турнинг энг кутилмаган натижаси шу учрашувда қайд этилди. Пешқадам “Арсенал” кутилмаганда очко йўқотди. “Сандерленд” ўз майдонида ўйиннинг сўнггача курашди ва охир оқибат 90+ дақиқалардаги гол эвазига пешқадамдан очко тортиб олди.

“Челси” 3:0 “Вулверхэмптон”

“Челси” бутун учрашув давомида ўйинни тўлиқ назорат қилди. “Вулверхэмптон” ҳимоядаги хатолар ва фойдаланилмаган имконийлар эвазига бу учрашувда йирик ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олди.

“Астон Вилла” 4:0 “Борнмут”

“Астон Вилла” бу турда ўз мухлисларига ҳақиқий шоу тақдим этди. Мезбонлар Ҳужумлар самарали ҳаракат қилди ва жавобсиз 4 марта рақиб дарвозасини ишғол этди. “Борнмут” эса бутун ўйин давомида ожиз кўринди.

“Брентфорд” 3:1 “Ньюкасл Юнайтед”

“Брентфорд” уй майдонида фаол ўйин кўрсатди, рақиб ҳимоясидаги бўшлиқлардан унумли фойдаланди. “Ньюкасл” эса дастлаб ҳисобни очишига қарамай, якунда аламли мағлубиятга учради.

“Кристал Пэлас” 0:0 “Брайтон”

Бу ўйинда жамоалар жуда эҳтиёткор ҳаракат қилди. Ҳар икки жамоа ҳам гол уриш имкониятларини эга бўлди, бироқ улардан самарали фойдалана олмади. Шу тариқа ушбу учрашув турдаги ягона голсиз ўйин бўлди.

“Ноттингем Форест” 3:1 “Лидс Юнайтед”

Бу учрашувда “Форест” яхши ўйин кўрсатди.  Тезкор  ҳужумлар ва кучли босим натижа берди. “Лидс” эса битта гол киритган бўлса-да, ҳимояда хатолар эвазига очко йўқотди.

“Манчестер Сити” 3:0 “Ливерпуль”

Турнинг яна бир марказий учрашувида “Манчестер Сити” “Ливерпуль” га умуман имконият қолдирмади. “Сити” ҳужумларда фаол бўлиб, учта жавобсиз гол уришга муваффақ бўлди. Бу учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов қайдномага ҳам киритилмади.

Маълумот учун, якунига етган тур учрашувларидан сўнг “Арсенал” 26 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. “Манчестер Cити” 22 очко билан 2, “Челси” 20 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги тур учрашувлари халқаро танаффусдан сўнг жорий йилнинг 22 ноябрь куни бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Англия “Арсенал” Примьер-лига

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг