Автомобиллар ортилган юк машинаси туннелга тиқилиб қолди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида устига автомобиллар ортилган юк машинаси туннелга тиқилиб қолди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 октябрь куни соат 16:30 да туманнинг Қорасарой кўчасидаги янги туннель остида Shacman русумли юк ортувчи автомобилини бошқариб кетаётган ҳайдовчи трейлерга ортилган автомашиналарнинг шох қисми билан электрон мониторни таг қисмини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Зангиота туманида юк машинаси кўприкка урилиб, тўхтаб қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

юк машинаси Shacman

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг