Баҳодир Қурбонов Фабио Каннаваро билан шартнома имзолади

Спорт

image

Бугун, 6 октябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) президенти Баҳодир Низомович Қурбонов Миллий футбол марказида Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи Фабио Каннаваро билан шартнома имзолади. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

“Аввало билдирилган ишонч учун миннатдорчилик айтаман. Ўзбекистондек футболсевар мамлакатда ишлаш катта шараф ва бу ўз ўрнида катта масъулият. Фақатгина миллий терма жамоама эмас, барча — ёшлар, ўсмирлар жамоалари ҳам мундиалда иштирок этаётгани Ўзбекистонда футболга берилаётган катта эътибор натижаси эканлигини билиниб турибди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг муваффақияти йўлида бор имкониятимни ишга соламан”, деди Фабио Каннаваро.

Маълумот ўрнида, Каннаваро футболчи сифатида Италия терма жамоаси сафида 2006 йилги Жаҳон чемпионатида зафар қучган ва ўша йили энг яхши футболчи сифатида “Олтин тўп” совринини қўлга киритган, шунингдек, FIFA талқини бўйича “Йилнинг энг яхши футболчиси” совринини билан тақдирланган.

Бош мураббий сифатида Хитой терма жамоаси, “Ал-Насср” (Саудия Арабистони), “Тянцзин Қуанян” (Хитой), “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой), “Беневенто” (Италия), “Удинезе” (Италия), ва “Динамо Загреб” (Хорватия) клубларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе италиялик мутахассис Фабио Каннаваро бошчилигидаги янги штабда ёрдамчи мураббий сифатида ишлаши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Қурбонов Фабио Каннаваро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг