“Барселона” Испания Суперкубоги финалига йўл олди

Спорт

image

Кеча, 7 январь куни Испания Суперкубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. Унда “Барселона” жамоаси “Атлетик Билбао” клубини йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, финал босқичига чиқди.

Саудия Арабистонининг “Аль-Минаа” стадионида бўлиб ўтган баҳснинг 22-дақиқасида Ферран Торрес ҳисобни очди. 30-дақиқада Фермин Лопес каталонияликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Руни Бардагжи ҳисобни оширди. 38-дақиқада эса Рафинья гол уриб, биринчи бўлимни йирик ҳисобда якунлашга эришди.

Иккинчи бўлим бошида, 52-дақиқада Рафинья  дублини расмийлаштириб,  бешинчи голни киритди. Учрашув якунига қадар ҳисоб ўзгармади ва Ҳанси Флик шогирдлари ярим финалда “Атлетик Билбао” устидан ишончли ғалабага эришди.

Шу тариқа, “Барселона” Испания Суперкубоги финалига йўл олди. Финалда каталонияликлар “Реал Мадрид” – “Атлетико Мадрид” учрашувида ғолиб чиққан жамоага қарши баҳс олиб боради.

“Реал Мадрид” ва “Атлетико Мадрид” ўртасидаги иккинчи ярим финал учрашуви бугун, 8 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” Испания Суперкубоги “Атлетик Билбао”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг