Биз 200 млн туп кўчат экдик – Шавкат Мирзиёев

Жамият

image

Бугун, 1 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

“Халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганида томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаган, гулу райҳонлар эккан.

Биз халқимизга хос бундай эзгу қадриятлар замирида беш йилдан буён “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириб, ҳар йили 200 миллион туп кўчат экиб келяпмиз”, деган Мирзиёев.

Маълум қилинишича, ўтган даврда 2 минг гектардан зиёд майдонда 942 та яшил боғ ва яшил жамоат парклари, 47 та массивда “Янги Ўзбекистон боғлари” барпо этилди. Республиканинг тоғ, чўл ва адирларида 256 минг гектар ўрмон ташкил қилинган.

Оролнинг қуриган тубида 2 миллион гектар майдонда яшил қопламали ҳимоя ўрмонзорлари яратилган.

Шамол ва қум-чанг бўронлари зарарли таъсирининг олдини олиш мақсадида 33 та туманда 60 километрли “яшил белбоғ” ҳосил қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Шерзод Асадов Яшил макон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг