Бухорода онлайн фоҳишахона ташкил қилган эркак 100 минг билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида Telegram’да онлайн фоҳишахона ташкил қилган эркак 100 минг сўм билан қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, 21 ёшли шахс Telegram мессенжерида махсус канал ташкил этиб, унда хотин-қизларнинг суратларини жойлаштирган ҳамда уларнинг хизматларини “соатбай” ва “тунбай” кўринишида муайян маблағ эвазига нархлаб келган.

Ўтказилган тезкор тадбирда 21 ёшли фуқаронинг моддий манфаатдорлик йўлида қонунга хилоф фаолият юритиб келаётгани аниқланган. 

Жорий йилнинг 12 февраль куни соат тахминан 15:00 ларда у Бухоро шаҳридаги хонадонларнинг бирида мижозга жинсий алоқа қилиш учун ўз Telegram гуруҳидаги аёллардан бирини 400 минг сўм эвазига гаплашиб берган.

Бунинг учун йигит хизмат ҳақи сифатида 100 минг сўм талаб қилган. У 100 минг сўм миқдордаги пулни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида фоҳишахона ташкил қилиш ва қўшмачилик билан шуғулланган “Бону” лақабли аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро онлайн фоҳишахона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг