“Буни мен қилдим”. Трамп трансгендер спортчиларни мусобақалардан четлатганини айтди

Спорт

image

АҚШ президенти Дональд Трамп Халқаро Олимпия Қўмитасини трансгендер спортчиларни аёллар мусобақаларидан четлаштириш ҳақидаги қарори билан табриклаб, бу фақат унинг шарофати билан бўлганини даъво қилди. Бу ҳақда Трамп “Truth Social” тармоғида маълум қилди.

ХОҚ кеча, 26 март куни аёллар мусобақалари бўйича янги сиёсатни эълон қилди. Унга кўра, эндиликда фақат биологик аёллар ушбу тоифадаги беллашувларда иштирок этиши мумкин. Янгиланган қоидалар 2028 йилда Лос-Анжелес Ёзги Олимпия ўйинларида кучга киради.

“Халқаро Олимпия Қўмитасини эркакларни аёллар спортидан четлаштириш ҳақидаги қарори билан табриклайман. Бу қарор аёллар ва қизларни ҳимоя қилишга қаратилган менинг қатъий сиёсатим натижасидир”, деб ёзган Трамп.

Маълумот учун, 2025 йилнинг февраль ойида Трамп трансгендер спортчиларни 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадасига киритмаслигини маълум қилган эди. Шунингдек, у АҚШдаги университетларда трансгендер спортчиларнинг аёллар спортида қатнашишини тақиқловчи фармонни ҳам имзолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп трансгендер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг