Бўстонлиқда мотоциклчи ЙТҲ оқибатида вафот этди

3-саҳифа

image

Кеча, 23 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 43 ёшли шахс мотоциклда йўл-транспорт ҳодисасига учраб вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, тахминан соат 14:00 ларда Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи D012 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 64-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Ҳодисада 1982 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Г.А. ўзининг Honda русумли мототранспорт воситасида “Чорбоғ–Тошкент” йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонида ўрнатилган темир тўсиққа бориб урилган. Оқибатда ҳайдовчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддасига кўра жиноят иши қўзғатилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Matiz ЗИЛ билан тўқнашиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент мотоцикл Бўстонлиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг