Чехияда ҳайвонларини ўлдириш жиноят деб топилиши мумкин
Олам
−
05 Май 905 1 дақиқа
Чехия ҳукумати уй ҳайвонларини ўлдирганлик учун жиноий жазо белгилашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда ČTK хабар берди.
“Уй ҳайвонини қасддан ўлдириш маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасидан жиноий жавобгарлик тоифасига ўтказилади”, дейди Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Саноат ва савдо вазири Карел Гавличек.
Қонун лойиҳасига кўра, ушбу жиноят учун бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси хавф солади. Ҳужжат тасдиқлаш учун мамлакат парламентининг Депутатлар палатасига (қуйи палата) юборилган.
Гап ҳайвонларни, масалан, ўч олиш мақсадида, кўнгил очиш учун, уни боқишга бўлган қизиқиш йўқолгани сабабли ёки бошқа ноқонуний ҳаракатни яшириш мақсадида ўлдириш ҳолатлари ҳақида бормоқда. Муаллифларининг фикрича, айнан шундай мотивлар қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиноий жавобгарлик даражасигача оширади.
Ҳозирда Чехияда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, агар у ўта шафқатсиз ёки азобли усулда содир этилган бўлса, жиноят ҳисобланади. Агар бундай белгилар бўлмаса, иш маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида малакаланиши мумкин эди. Янги жиноят таркиби айнан мана шу бўшлиқни тўлдириши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг йирик технологик компанияларидан бири “Tencent” уй ҳайвонлари учун мўлжалланган махсус телеканал – Pet.TV’ни ишга туширган эди.
Live
Барчаси