Чехияда кабель ўғирланиши сабаб поездлар тўхтаб қолди

Олам

image

Чехиянинг шимоли-шарқий қисмида темирйўл ҳаракатини таъминловчи тизимга тегишли кабеллар ўғирлангани боис ўнлаб поездлар ҳаракати тўхтатилди. Бу ҳақда “Novinky” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, кабель ўғрилиги кеча, 2 ноябрь оқшомида Липник-над-Бечвоу ва Границе шаҳарлари ўртасида, Пршеров тумани ҳудудида содир бўлган. Темирйўл бошқармаси вакили Мартин Кавканинг сўзларига кўра, ўғриликка алоқадор гумонланувчилар қўлга олинган.

“Бу Липник-над-Бечвоу яқинида содир бўлган йирик кабель ўғрилиги. Ушбу кабеллар темирйўл ўтиш мосламалари ва хавфсизлик тизимларини бошқаришда муҳим аҳамиятга эга”, дейди у.

Полиция матбуот котиби Мария Шафаржованинг айтишича, гумонланувчи сифатида уч киши ҳибсга олинган, бироқ қанча кабель ўғирлангани ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Словакия шарқида тезюрар поездлар тўқнашганди. Ҳодиса оқибатида 20 киши жароҳатланган. Ҳалокат Рожнява тумани, Яблонов-над-Турньоу қишлоғи яқинида, Кошицедан тахминан 55 км ғарбда содир бўлган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Чехия темирйўл кабель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг