Чумчуқ гўштидан “шашлик” қилган чойхона раҳбари жазоланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган чойхонада чумчуқ гўштидан “шашлик” пиширилаётгани тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси Янгийўл туман бўлими ва вилоят Ички ишлар бошқармаси пост-патруль хизмати ходимлари томонидан зудлик билан жойига чиқиб ўрганилган.

Ўрганиш давомида аниқ бўлишича, ҳозирда Янгийўл туманида жойлашган чойхонада чумчуқ қушининг гўштидан “шашлик” қилинмаяпти. Давлат инспекторлари томонидан чойхона раҳбаридан ижтимоий тармоқда тарқалган ҳолат юзасидан тушунтириш сўралганда, видеолавҳадаги ҳолат мижозлар сонини кўпайтириш мақсадида олинган эски тасвирлар эканини маълум қилган.

Билдирилишича, ҳозирда чойхона раҳбари чумчуқ гўштидан “шашлик” тайёрлаш ҳолатига йўл қўйилмаётганини айтган ҳамда инспекторлар томонидан келгусида ҳуқуқбузарлик ҳолати такрорламаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Шунингдек, чойхона раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 63-моддаси (Ғайриқонуний ов, балиқ овлаш маҳсулотини, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш маҳсулотини қабул қилиб олиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва 4 млн 120 минг сўм миқдорида жарима чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Пешкў туманида электр қармоқ билан балиқ тутиб, табиатга 3 млрд 532 млн 500 минг сўм зарар етказганлар ушланган эди. Ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Янгийўл шашлик Чумчуқ гўшти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг