Дани Алвес собиқ рафиқасини фирибгарликда айбламоқда
Спорт
−
11:35 2816 2 дақиқа
Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Дани Алвеснинг собиқ рафиқаси ва собиқ агенти Динора Сантана футболчининг активларини бошқарган. 2013–2023 йиллар оралиғидаги ўн йиллик даврда 3,7 миллион АҚШ долларини ўзлаштиришда айблаб судга берди. Бу ҳақда BN Esportes нашри хабар берди.
Суд жараёни Бразилия терма жамоаси ва “Барселона”нинг собиқ футболчиси томонидан 2025 йилда бошланган. Алвес Сантанани ўз ҳисобларидан шахсий эҳтиёжлари учун 20 миллион реалдан (тахминан 3,7 миллион АҚШ доллари) ортиқ маблағни ўзлаштирганликда айбламоқда.
Ҳимоя томони эса бу айбловларни рад этиб, Алвес ушбу даъво орқали қасос олишга уринаётганини таъкидламоқда. Маълум қилинишича, Сантана аввалроқ икки нафар фарзанди учун алимент ундириш бўйича судга мурожаат қилган.
Динора Сантана судга 130 саҳифадан ортиқ ёзишмалар ва тўлов квитанцияларини тақдим этган. Уларнинг айримларида Алвеснинг ўзи маблағларни ўтказишни сўрагани акс этган. Бироқ суд тақдим этилган ҳужжатларни етарли деб топмади ва тижорат форматида тузилган даромадлар, харажатлар ҳамда балансни ўз ичига олган батафсил молиявий ҳисобот талаб қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида бразилиялик футболчи Португалиянинг “Сао Жао Вер” клубидан улуш сотиб олди. Хабарларга кўра, 42 ёшли Алвес Португалия учинчи дивизиони вакили сафида футболчи сифатида ҳам майдонга тушиши мумкин.
Live
Барчаси