Дибала фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
Спорт
−
25 Май 2299 2 дақиқа
Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси “Рома” ҳужумчиси Пауло Дибалага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Football Insider” нашрига хабар берди.
Маълум қилинишича, Лондон клуби 32 ёшли аргентиналик футболчининг Рим клубидаги келажаги борасидаги ноаниқлик сабаб унинг вазиятини диққат билан кузатмоқда. “Тоттенхэм” аввал ҳам Дибалани “Ювентус” сафида ўйнаган пайтида сотиб олишга уринган, аммо имиж ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар туфайли трансфер амалга ошмаган.
Хабарларга кўра, “Рома” раҳбарияти ҳозирча футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошламаган. Дибаланинг ўзи ҳам яқинда “Лацио”га қарши ўйин унинг римликлар сафидаги сўнгги уй дербиси бўлиши мумкинлигини тан олган.
“Тоттенхэм” бундай футболчи жамоага, айниқса кучли рақибларга қарши ўйинларда, ҳужумда янги вариантлар тақдим этиши мумкин деб ҳисобламоқда. Дибала “ўнлик” позициясида ҳаракат қила олади, ўнг қанотдан ҳужум уюштириб, ярим ҳимоя билан ҳужум чизиғини боғлаш имкониятига эга.
Бироқ аргентиналик футболчининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар эҳтимолий трансфер бўйича хавотирларни кучайтирмоқда. У жорий йил бошида тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказган ва жароҳатларга мойиллигининг борлиги Премьер-лига клублари учун асосий хавф сифатида баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Пауло Дибала жорий мавсумда римликлар сафида 22 та учрашувда майдонга тушиб 2 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Live
Барчаси