ДНК тузилишини кашф этган олим вафот этди
Олам
−
08 Ноябрь 7336 1 дақиқа
Америкалик биолог, физиология ёки тиббиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати, ДНК тузилишини кашф этганлардан бири Жеймс Уотсон 97 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “The New York Times” унинг оиласига таяниб хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, Уотсон Нью-Йоркдаги ҳосписда вафот этган; ўғли вафот этганини эълон қилди.
Жеймс Уотсон британиялик биофизик Фрэнсис Крик билан биргаликда биринчи марта 1953 йилда ДНКнинг молекуляр тузилишини очиб берди ва у ХХ асрнинг энг муҳим кашфиётларидан бирига айланди. Ушбу кашфиёт учун олимлар 1962 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлди.
1990 йилда Уотсон Қўшма Штатлардаги Миллий Соғлиқни сақлаш институтида инсон ДНКсини тўлиқ хариталашга қаратилган кенг кўламли Инсон геноми лойиҳасини бошқарган. 1994 йилда олим молекуляр биология соҳасидаги улкан ютуқлари учун Россия Фанлар академиясининг Ломоносов номидаги Катта олтин медалини ҳам олди.
2019 йилда Жеймс Уотсон интеллектуал қобилиятдаги ирқий тафовутлар “ирсий омиллар” билан боғлиқ деган даъволаридан сўнг барча фахрий унвонларидан маҳрум қилинган эди. У илгари раҳбарлик қилган Cold Spring Harbor лабораторияси раҳбарияти бу даъволарни илмий ва асоссиз деб атади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таниқли кинорежиссёр, телерадио бошловчи ва пропагандачи Тигран Кеосаян 59 ёшида вафот этганди.
Live
Барчаси