Дунёнинг энг қиммат клублари эълон қилинди
Спорт
−
29 Май 12419 2 дақиқа
Нуфузли “Forbes” журнали дунёдаги энг қиммат футбол клублари рейтингини эълон қилди. Унда Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси кетма-кет бешинчи марта жаҳоннинг энг қиммат футбол клуби деб топилди.
Манбага кўра, Мадрид клубининг қиймати 9,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ўтган йилги кўрсаткич – 6,75 миллиард доллардан 41 фоизга юқори.
“Барселона” (7,5 миллиард доллар) ва “Манчестер Юнайтед” (7,2 миллиард доллар) ҳам кучли учликдан жой олди. Шунингдек, энг қиммат ўнта клуб қаторига “Ливерпуль” (6,2 миллиард доллар), ПСЖ (5,8 миллиард доллар), “Бавария” (5,7 миллиард доллар), “Манчестер Сити” (5,5 миллиард доллар), “Арсенал” (5,4 миллиард доллар), “Челси” (4,2 миллиард доллар) ва “Тоттенхэм” (3 миллиард доллар) кирди.
“Forbes” рейтингига жами 30 та клуб киритилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 87 миллиард долларга етган. Бир жамоанинг ўртача қиймати 2,9 миллиард долларни ташкил этди. Бу 2025 йилги ҳисоб-китоблардан 21 фоизга юқори.
Рўйхатда энг кўп вакил Англия Премьер-лигасидан бўлиб, ундан 11 та клуб жой олган. Кейинги ўринларда MLS – 7 та клуб ва Италия А Серияси – 4 та клуб билан қайд этилган.
Маълумот учун, якунланган мавсумни “Реал Мадрид” беш йил ичида илк бор совринсиз якунлади. Жамоа Испания чемпионатида “Барселона”дан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Қирол кубогида “Альбасете”га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, 1/8 финалда мусобақани тарк этди. Испания Суперкубогида эса финалда “Барселона”га 2:3 ҳисобида ютқазди.
Клуб кетма-кет иккинчи йил Чемпионлар лигаси чорак финалда турнирдан чиқиб кетди.

Live
Барчаси