Элдор Шомуродов Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши футболчиси”деб топилди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2025 йилнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида маълум қилди.

Элдор Шомуродов ортда қолган йил давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, у терма жамоа билан 2025 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган CAFA Nations Cup мусобақасида ҳам ғолиб чиқди.

Терма жамоа сардори мазкур соврин учун кечган овоз бериш жараёнида терма жамоанинг бошқа етакчи футболчилари – Ўткир Юсупов, Аббосбек Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусанов ва Жалолиддин Машариповдан устун келди.

Маълумот учун, 2024 йилда Аббосбек Файзуллаев овоз тўплаш жараёнларида Абдуқодир Ҳусановни атиги 1 баллга ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси совринини қабул қилиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов Аббосбек Файзуллаев “Истанбул Башакшеҳир”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг