Энди Ўзбекистонда тақиқланган диний материалларни текшириш мумкин (видео)

Жамият

image

Telegram месенжерида фойдаланувчилар учун диний материалларнинг Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган ёки тақиқланмаганини текшириш мумкин. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Ахборотга кўра, Давлат хавфсизлиги хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳамкорлигида тақиқланган диний материаллардан хабардор қилиш ва огоҳлантириш тизими – @dinuzbbot махсус Telegram-боти ишга туширилган. Ушбу бот орқали Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган диний материалларнинг диншунослик экспертизаси мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, хусусан, китоблар, айрим шахс ва ташкилотларнинг фаолияти ва расмий диний сайтларнинг рўйхатлари ҳақида маълумот олиш мумкин.

Шунингдек, фойдаланувчи бирор манбани ўзи юбориб, у ҳақда маълумот олиши ҳам мумкин. Бот ҳозирда тест режимида ишга туширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик каналлар рўйхати эълон қилинган эди.

Ойбек Рустамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон диний Telegram-бот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг