Эрон ракета арсеналини қайта тиклади

Олам

image

АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Эрон Ҳормуз бўғози бўйлаб жойлашган 30 та ва 33 та ракета базасига оператив кириш имкониятини қайта тиклаган. Бу ҳақда “ The New York Times” хабар берди.

Эрон ҳозирда Ҳормуз бўғози атрофидаги ракета базаларининг катта қисми фаолиятини қайта тиклагани айтилмоқда. Нашр манбаларига кўра, ушбу базалардан айримлари АҚШ ҳарбий кемалари ва нефт ташувчи танкерларга хавф туғдириши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, Эрон мобил ракета қурилмаларидан ҳам фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, уларни бошқа ҳудудларга ҳам кўчириши мумкин. Базаларнинг айримлари шикастланган бўлса-да, фақат учтасигина тўлиқ ёпиқ ҳолатда қолмоқда.

АҚШ ҳарбий разведкаси баёнотига кўра, Эрон мамлакат бўйлаб ракета учириш қурилмаларининг тахминан 70 фоизини ва урушдан олдинги баллистик ҳамда қанотли ракеталар захирасининг 70 фоизини сақлаб қолган.

Шунингдек, Теҳрон ерости омборлари ва ракета қурилмаларининг 90 фоизига қайта кириш имкониятини тиклагани, уларнинг аксарияти қисман ёки тўлиқ ишлаётгани қайд этилган.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳаво-коинот кучлари қўмондони Мажид Мусавий 19 апрель куни Эрон ракета ва дрон учириш тизимларини модернизация қилишни тезлаштирганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ҳукумати агар АҚШ томонидан ҳарбий зарбалар қайта тикланса, уранни қурол ишлаб чиқариш учун зарур бўлган 90 фоизлик кўрсаткичгача бойитиш билан таҳдид қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Ҳормуз бўғози

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг