Эрон уруши АҚШда қурол тақчиллигини келтириб чиқаряптими?
Олам
−
07 Март 4355 2 дақиқа
АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти иттифоқчи давлатлар орасида жиддий хавотир уйғотмоқда. Европа ва Осиё мамлакатлари Вашингтон уруш давомида катта миқдорда ўқ-дорилар сарфлаётгани сабабли, буюртма қилинган қуроллар кечикиши ёки умуман етказиб берилмаслигидан саросимага тушмоқда. Бу ҳақда “Politico” ёзди.
Айрим европалик амалдорлар Россиядан эҳтимолий таҳдид фонида мудофаа захираларини тиклашга ҳаракат қилаётган бир пайтда, АҚШ томонидан ўқ-дориларнинг катта қисми Эронга қарши операцияларда ишлатилиши уларнинг хавфсизлигига таъсир қилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Осиёда эса бу ҳолат Хитой ва Шимолий Корея каби рақиб давлатларни янада фаоллаштириши мумкинлиги ҳақида тахминлар бор.
Манбаларга кўра, Пентагон армияси сўнгги кунларда аниқ нишонга урадиган техникалар, “Патриот” тизимлари учун тутувчи ракеталар ҳамда “Tomahawk” каби юқори технологияли қуролларни катта миқдорда ишлатмоқда. Бу эса АҚШнинг ўзида ҳам ўқ-дорилар захираси масаласини кун тартибига чиқарган.
Шу билан бирга, Вашингтон мудофаа саноати компаниялари билан ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича музокаралар ўтказаётгани айтилмоқда. Аммо экспертлар мураккаб ракеталар ва ҳаво мудофаа тизимларини қисқа вақт ичида оммавий ишлаб чиқариш осон эмаслигини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Эронга қарши “Эпик ғазаб” ҳарбий операциясининг дастлабки 100 соати тахминан 3,72 миллиард долларга тушгани айтилган эди.
Live
Барчаси