Фаррош ноёб асарни ҳожатхона қоғози билан артиб ташлади

Олам

image

Тайвандаги Килунг Санъат музейида ишлайдиган кўнгилли тозаловчи замонавий рассом Чен Сунчжининг асарини оддий кир кўзгу деб ўйлаб, уни ҳожатхона қоғози билан артиб ташлади. Бу ҳақда “Metro” хабар берди.

Қайд этилишича, асар ёғоч панелга ўрнатилган, йиллар давомида чанг босган кўзгудан иборат бўлган. Рассомнинг ғоясига кўра, чанг ва марказдаги доғ бепарволик белгиси эмас, балки маданий хотира, вақт ва йўқолиб бораётган эсдаликларнинг рамзи бўлган. 

Кўзгуни аввалги чангланган ҳолатига тўлиқ қайтаришнинг иложи бўлмаган. Музей маъмурияти рассомдан расмий равишда узр сўраган ва ҳозирда етказилган зарарни қоплаш масаласи кўриб чиқиляпти.

Бу ҳолат нафақат муҳокама, балки ҳуқуқий баҳсларни ҳам келтириб чиқарган. Ҳуқуқшуносларнинг фикрича, чангни артиш классик маънода моддий зарар деб баҳоланиши нотўғри бўлиши мумкин. Баъзи санъатшунослар эса, аксинча, тозаловчининг аралашуви асарнинг янги бадиий босқичига айлангани, уни санъатнинг давомий жараёни сифатида кўриш мумкинлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испаниядаги Мадрид музейларидан бирида италиялик денгизчи ва сайёҳ Христофор Колумбнинг сурати бўёқ билан бежалганди. Futuro Vegetal экологик ташкилоти фаоллари Испания ҳарбий-денгиз флоти музейида рассом Хосе Гарнелонинг “Христофор Колумбнинг илк байрами” картинасига биологик парчаланадиган қизил бўёқ қуйиб, “Байрам қилишга ҳеч нарса йўқ!” деб ҳайқирган.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

музей ноёб асар Фаррош Тайванд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг