FIFA мундиаль олдидан мухлислар учун қоидаларни кучайтирди

Спорт

image

FIFA 2026 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинлари пайтида стадионларда пластик идишларни олиб кириш хавфсизлик сабабларига кўра тақиқлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. 

Дастлаб ташкилотчилар стадионларга бўш ва шаффоф пластик идишларни олиб киришга рухсат берган эди, аммо кейинчалик охирги паллада қоидалар қатъийлаштирилди. Шунингдек, тақиққа бошқа идишлар ҳам киритилди – стаканлар, банкалар ва тунука идишлар ҳам.

Бу қарорнинг сабаби – трибунадан отилган бутилкалар оқибатида жароҳатланиш хавфи.

“FIFA барча футболчилар, ҳакамлар, мухлислар, кўнгиллилар ва ходимлар саломатлиги ҳамда хавфсизлигини ҳимоя қилишга интилади. Бутилкаларни тақиқлаш қароримиз хавф ва жароҳатларни олдини олиш учун қабул қилинди”, дейилади FIFA баёнотида.

Қоидалар ўзгариши иссиқ об-ҳаво сабабли мухлислар норозилигини келтириб чиқарди: айрим стадионларда ҳарорат +26–28°C атрофида бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, стадион ичида сув ичиш имконияти масаласи ҳам муҳокама қилинган. Бироқ FIFA бу борада шароитни яхшилаш чоралари кўрилишини маълум қилган.

Маълумот учун, футбол бўйича Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 11 июнь куни старт олади ва 19 июлгача давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати FIFA қоида

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг