Германияда оқова сувлардан хавфли вирус топилди
Олам
−
13 Ноябрь 2059 1 дақиқа
Германияда полио (полиомиелит) касаллигини келтириб чиқарувчи ёввойи полиовирус штамми аниқланди. Бу ҳақда Роберт Коҳ институтига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, мамлакатда сўнгги инфекция ҳолати 1990 йилда қайд этилган. Мутахассислар вирусни 2021 йилдан буён Германияда атроф-муҳит намуналарини режалаштирилган мониторинг жараёнида аниқлаган.
Шу билан бирга, мутахассисларнинг айтишича, юқори даражадаги эмлаш туфайли инсонларда инфектсия ҳолатлари қайд этилмаган.
Маълумот учун, полиомиелит асаб тизимини зарарловчи хавфли касаллик. У инфекцияли озиқ-овқат ва сув орқали тарқалади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилия кўршапалакларида янги вирус тури аниқланганди. Унинг намуналари бир вақтнинг ўзида икки штатда – Маранян ва Сан-Паулу ҳудудларида топилган.
Live
Барчаси