Грецияда иш ташлаш оқибатида саёҳат ва хизматлар тўхтатилди
Олам
−
01 Октябрь 3207 2 дақиқа
Грецияда бутун мамлакат бўйлаб эълон қилинган умумий иш ташлаш паромларнинг портда қолиб кетишига ва пойтахт бўйлаб жамоат транспорти фаолиятининг издан чиқишига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Таъкидланишича, Греция пойтахти Афинада 24 соатлик иш ташлаш давомида ҳеч қандай поездлар ва таксилар ишламаган. Шунингдек, автобус, метро, трамвай ва троллейбуслар қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланган.
Бундан ташқари, иш ташлаш оқибатида Греция бўйлаб мактаблар, судлар, давлат шифохоналарининг хизмати тўхтатилди.
Грецияда қонуний иш куни саккиз соатни ташкил этади. Давлат хизматчилари ва хусусий сектор ишчилари вакиллик қиладиган касаба уюшмалари меҳнат қонунчилигидаги янги ўзгаришга, яъни қўшимча иш вақти билан ҳисоблаганда 13 соатлик иш вақтига норозилик билдирган.
Янги қоидаларга кўра, қўшимча ишларни ўз ичига олган иш соатлари ҳафтасига 48 соатни, йиллик максимал қўшимча иш соати эса 150 соатни ташкил қилади.
Касаба уюшмаларининг таъкидлашича, янги қоидалар иш берувчилар томонидан ишчилар меҳнатини суиитэъмол қилишга олиб келади.
“Биз 13 соатлик иш вақтидан норозимиз. Чарчоқ бу ривожланиш эмас, инсоннинг чидамлилик даражасида ҳам бор.” деди хусусий сектор касаба уйишмалари ўз баёнотида.
Касаба уюшмаси 37,5 соатлик иш ҳафтасига қайтишни ва жамоавий келишув шартномаларини тиклашни талаб қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликларга иш ташлаш ҳуқуқи берилган эди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан муҳокама қилинган, Сенатнинг “Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунчилик таклифида айтилган эди.
Маликабону Муҳаммедова
Live
Барчаси