“Грозний-Сити” портлатилгандан сўнг Қодиров Украинага “совға” ваъда қилди (видео)

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украина дронларининг Чеченистонда жойлашган “Грозний-Сити” мажмуасига уюштирган ҳужумидан сўнг, Киев тез орада “совға” олишини ваъда қилди. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди. 

Чеченистон етакчисига кўра, “Грознй-Сити” мажмуасидаги бинолардан бирига дрон ҳужуми содир бўлган, аммо ҳеч ким жабрланмаган. 

“Украина дрони “Грозний-Сити” баланд бинолар мажмуасидаги бир бинога ҳужум қилгани ҳақида гаплашдик. Бундай ҳаракатлар тинч аҳолининг кўнглига қўрқинч солиш ва босим остида қолдиришга уриниш холос. Жанг майдонида муваффақият қозона олмаётганлар ўз заифликларини фуқаролик объектларига зарба бериш орқали қоплашга уринмоқда. Баланд бинога ҳужум – бу уларнинг ожизлигининг яққол белгиси”, дея изоҳ қолдирган Қодиров. 

Унинг сўзларига кўра, Украина яқин вақт ичида Чеченистоннинг жавобини кутишга тайёр бўлиши керак. 

“Украина бизнинг жавобимизни узоқ кутмайди. Шахсан мен томонидан улар ўзига хос совғани олади. Бинони эса тезда тиклаймиз”, дея қўшимча қилган Чеченистон етакчиси. 

Қайд этиш жоиз, кеча, 5 декабрь куни Украина дронлари Чеченистондаги “Грозний-Сити” мажмуасига ҳужум қилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган фото ва видеоларга кўра, зарба бинонинг тахминан 28 қаватига тўғри келган. Портлаш тўлқини бир неча қаватлар фасадини вайрон қилган, бинода ёнғин бошланган.

Маълумот учун, “Грозний-Сити” – Грозний шаҳрининг марказида жойлашган 7 осмонўпар бинодан иборат мажмуа. 4,5 гектар майдонда қурилган бу биноларнинг баландлиги 18 қаватдан 40 қаватгача.

Энг баланд миноранинг бўйи 145 метрни ташкил қилади. Лойиҳа ишлари 2007 йилда бошланган, қурилиш дарҳол бошланиб, 2011 йилда фойдаланишга топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Чеченистон Грозний-Сити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг