Грузиядаги авиаҳалокат: 18 ҳарбийнинг жасади топилди

Олам

image

Грузияда қулаган Туркия ҳарбий ҳаво кучларига тегишли C-130 самолёти ҳалокати оқибатида вафот этган 20 кишидан 18 нафарининг жасади топилди. Яна икки кишининг жасади қидирилмоқда. Бу ҳақда бугун, 12 ноябрь куни Грузия Ички ишлар вазири Гела Геладзе маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, самолётда жами 20 киши бўлган ва уларнинг барчаси ҳалокат оқибатида вафот этган.

“Бортда 20 киши бўлган. 18 кишининг жасади топилди, яна икки киши қидирляпти. Мен Туркия Ички ишлар вазири билан доимий алоқада ва мувофиқликда ишлаяпман”, дейди Геладзе.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 ноябрь куни Туркия ҳарбий самолёти Грузия ҳудудида қулаб тушган эди. Самолёт бортида 20 нафар ҳарбий хизматчи бўлган. Ҳалокат Сигҳнагҳи муниципалитетида, Грузия чегарасидан тахминан 5 км узоқликда содир бўлган.

Грузия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳодиса юзасидан “ҳаво транспортидан фойдаланиш ёки хавфсизлик қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Туркия авиаҳалокат C-130

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг