Гўшт импорт қиладиган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Жамият
−
09 Апрель 1951 1 дақиқа
Ўзбекистонда тадбиркорларга мол ва қўй гўштини импорт қилишда субсидия ажратилади. Бу ҳақда Президентнинг жорий йилнинг 7 апрель куни қабул қилинган “Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Қарорга кўра, гўшт маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган қуйидаги йўналишларда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан вақтинчалик субсидиялар ажратилиши белгиланди:
Жорий йил 1 апрелдан 1 августга қадар тадбиркорларга мол ва қўй гўштини импорт қилишда, уларни ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир килограмм гўшт учун 0,8 АҚШ долларидан ошмаган миқдорда;
Жорий йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар хорижий давлатлардан ҳаво транспорти орқали импорт қилинган наслдор қорамол қийматининг 10 фоизи, бироқ ҳар бир бош қорамол учун 4 млн сўмдан ошмаган миқдорда.
Мазкур қарорга мувофиқ субсидиялар Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан молиялаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда бир ойда гўшт нархи 8 фоизгача қимматлашгани ҳақида хабар берилган эди. 24 март ҳолатига кўра, Тошкент шаҳридаги “Эски жува” (Чорсу) бозорида мол гўштининг улгуржи нархи 75−108 минг сўмни ташкил этган.
Live
Барчаси