Гвардиола Ҳусанов қачон майдонга тушишини айтди

Спорт

image

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жароҳатидан тўлиқ тузалди. У эртага, 29 октябрь куни Лига кубоги доирасида “Суонси”га қарши майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола маълум қилди.

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати бўйича фикр билдирган.

“Ҳусанов жароҳатдан тузалди, у тайёр. Эртага бир неча дақиқа ўйнайди”, деган мураббий.

Қайд этиш жоиз, олдинроқ Абдуқодир Ҳусанов жароҳатдан тузалиб, жамоа машғулотларига қайтган эди. У бир неча ҳафта олдин “Арсенал”га қарши ўйинда оёғидан жароҳат олган. Шундан сўнг, у шифокорлар назорати остида тикланиш жараёнини ўтказган ва барча тиббий тавсияларга амал қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” футболчиси Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат ҳимоячисига айлангани ҳақида хабар берилганди. “Бавария” таркибида тўп тепувчи жанубий кореялик ҳимоячи Ким Мин Жаенинг трансфер нархи 40 миллион евродан 32 миллион еврога тушган. Мазкур ўзгаришдан сўнг 35 миллион еврога баҳоланган ўзбекистонлик футболчи қитъанинг энг қиммат ҳимоячиси бўлган.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Манчестер Сити Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг