Индонезиядаги табиий офатларда 174 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Индонезиянинг Суматра оролида кучли ёмғирлар ортидан юзага келган сув тошқинлари ва ер силкинишлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 174 кишига етди. Бу ҳақда NDTV хабар берди.

Қатор ҳудудларда юз берган нохуш об-ҳаво шароитлари ўнлаб инсон ҳаётига зомин бўлган ва бу ҳозир ҳам давом этмоқда.

Индонезия Миллий табиий офатлар билан кураш агентлиги раҳбари Суҳарянто маълумотларига кўра, Шимолий Суматра провинциясида ҳалок бўлганлар сони 116 киши, Ач провинциясида эса 35 кишини ташкил этади. 

Шунингдек, Ғарбий Суматра провинциясида қутқарувчилар яна 23 та жасад топган. Ҳозирда 74 киши йўқолган ҳолда изланмоқда.

Индонезия Метеорология, иқлим ва геофизика хизматининг огоҳлантиришларига кўра, ноқулай об-ҳаво шароитлари бир неча кун давом этади.

Табиий офатлар билан кураш агентлигининг хабар беришича, минглаб уйлар ва бинолар сув остида қолган, минглаб оилалар уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Гуруч далалари, чорвачилик ва инфратузилма объектларига ҳам катта зарар етган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланд, Малайзия ва Индонезияда тинимсиз ёмғир ёғиши ҳамда сув тошқинлари оқибатида қурбонлар сони кескин кўпайганди. Таиландда бир ҳафтадан бери ёғаётган кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқинлари оқибатида 55 киши ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

сув тошқини Индонезия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг