Хитой Марказий Осиёни обдан кузатмоқда
Интервью
−
14 Сентябрь 13303 1 дақиқа
Бундан бир неча кун олдин Хитойда бўлган йирик сиёсий воқеликлар ҳали ҳам кун тартибидан тушгани йўқ: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидан тортиб – ҳарбий парадгача. Владимир Путин, Си Цзиньпин ва Ким Чен Инларнинг бир жойда кўриниш бериши эса Ғарб учун хавотирли тус олди. Бу учлик Оқ уйда тарифларни ҳисоблаш билан вақт ўтказаётган Дональд Трампни ҳам қаттиқ чўчитиб юборди.
Хитой "ҳазиллашмаяпти" ва бундан кейин унинг халқаро майдондаги ҳаракатлари янада жиддий тус олиши мумкин. Буни эса дунё давлатлари ва энг муҳими Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади? Хитой буткул ўзгардими? Энди у "ювош қудрат" эгаси эмасми?
Шу ва бошқа саволлар билан QALAMPIR.UZ сиёсий таҳлилчи, сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар бўйича Австралия миллий университети докторанти ҳамда Прогрессив ислоҳотлар маркази эксперти Отабек Акромовга юзланди.
Интервьюни тўлиқ шаклда юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube-каналида томоша қилишингиз мумкин.
Live
Барчаси