Ўзимни аямай қонунбузарларга чора кўраман – эколог
Интервью
−
26 Ноябрь 12049 1 дақиқа
Кеча, 25 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Бувайда туманида содир бўлган ҳодисадан кўпчилик хабардор. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси инспектори Аҳроржон Ниёзов туманда дарахт кесилишига қарши қонуний вазифасини бажаришга ҳаракат қилган, бироқ туман ҳокими ўринбосари Саидали Хизиров унинг ёқасидан тортиб, куч ишлатиб, орган ходимлари ёрдамида туман воқеа жойидан олиб кетган.
Ҳолат тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, ҳоким ўринбосари ишдан олинди ва унга нишбатан жиноят иши очилди. Экология муаммоси кун тартибида турган ҳозирги вазиятда бундай ҳолат содир бўлиши айниқса ачинарли.
Бугун ушбу ҳодисада бевосита иштирок этган эколог Аҳроржон Ниёзов билан яқиндан танишамиз ва унинг фикрларини эшитамиз.
Интервьюда Аҳроржон Ниёзов нима сабабдан эколог бўлиб ишлаётгани, ноябрь ойида қабул қилинган Президент фармони ва қарори ва уларнинг натижасида соҳада кутилаётган ўзгаришлар, дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолат қандай содир бўлгани ҳақида гапиради.
Интервьюни тўлиқ шаклда юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube-каналида томоша қилишингиз мумкин.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь