Иорданияда иш вақти Жаҳон чемпионатига мослаштирилади
Спорт
−
01 Июнь 1821 1 дақиқа
Иорданияда давлат секторида фаолият юритувчи ходимлар учун иш кунининг расмий бошланиш вақти терма жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги ўйинлари кунларида бир ярим соатга кечиктирилади. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Жаъфар Ҳасаннинг фармонига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Янги тартибга кўра, иш куни аввалги каби маҳаллий вақт билан соат 08:30 да эмас, балки соат 10:00 да бошланади. Иордания терма жамоаси жорий йилнинг 11 июнида старт оладиган ва АҚШ, Мексика ҳамда Канадада ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида ўз тарихида илк бор иштирок этади.
Иордания терма жамоаси мундиальда “Ж” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, унда Австрия, Жазоир ва Аргентина жамоаларига қарши майдонга тушади. Учрашувлар 17, 23 ва 28 июнь кунларига белгиланган ва барчаси АҚШ ҳудудида ўтказилади.
Илк икки ўйин Калифорния штатидаги Санта-Клара шаҳрида, учинчи учрашув эса Техас штати Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтади. Мезбон шаҳарлар билан Иордания ўртасидаги вақт фарқи 8–10 соатни ташкил этади.
Маълумот учун, Иордания терма жамоаси каби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этмоқда.

Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Россияга боради
02 Июнь