Қашқадарёда 5 ёшли қизчани сотган ҳамшира қамалди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида 5 ёшли қизчани 2 маротаба қарийб 20 миллион ва 15 минг долларга пуллаган ҳамшира қамалди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Косон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиникада ишловчи 32 ёшли ҳамшира 2020 йилда туғилган қизни онаси билан келишган ҳолда, 19 миллион 700 минг сўмга бошқа аёлга сотган. Шундан сўнг, ҳамшира болани сотиб олган аёлга бола учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 2 миллион сўм пора олган.

У кейинчалик 60 ёшли эркак билан тил бириктириб, қизалоқни яна бошқа бир фуқарога 15 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Косон туман судида кўриб чиқилди. Суднинг 17 сентябрь кунги ҳукмига кўра, айбдор деб топилган ҳамшира 2 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жаримага тортилди.

Унинг шеригига эса уй қамоғи шаклида уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланди.

Айни пайтда қизалоқнинг аҳволи яхши – у Китоб туманидаги болалар уйида тарбияланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Олий суд ҳамшира

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг