Қашқадарёда “права” олиб беришни ваъда қилган мансабдор ушланди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят кенгаши раиси ўринбосари пора олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятидан бўлган фуқаронинг мурожаати асосида ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган. 

Унда Қарши шаҳрида жойлашган “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят кенгаши раиси ўринбосари ариза муаллифининг ўғлига имтихонсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига, хизмат хонасида 20 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Ватанпарвар права

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг