Қайси ҳудудларда қурилишга энг кўп пул сарфлангани айтилди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-август ойларида қайси вилоят қурилиш учун энг кўп пул сарфлагани айтилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг сўнгги 8 ойида жами 188,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 11,5 фоизга ошган. Қурилишга энг кўп миқдордаги пулни Тошкент шаҳри сарфлаган бўлса, (56,2 трлн сўм) энг кам қурилиш Сирдарё вилоятида (3,6 трлн сўм) қайд этилган.

Ушбу рақамларнинг бошқа ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичи қуйидагича:

  • Тошкент вилояти — 21,4 трлн сўм;
  • Бухоро вилояти — 12 трлн сўм;
  • Самарқанд вилояти — 11,5 трлн сўм;
  • Фарғона вилояти — 11,5 трлн сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 10,7 трлн сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 9,5 трлн сўм;
  • Наманган вилояти — 8,8 трлн сўм;
  • Андижон вилояти — 8,6 трлн сўм;
  • Навоий вилояти — 7,9 трлн сўм;
  • Хоразм вилояти — 7,8 трлн сўм;
  • Қорақалпоғистон Респ. — 6,4 трлн сўм;
  • Жиззах вилояти — 5,1 трлн сўм;

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида тўлиқ ҳужжатлар тўпламига эга бўлмаган 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон қурилиш статистика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг