Қибрайда 24 ёшли қиз ГЭС ҳудудида ўлик ҳолда топилди
3-саҳифа
−
03 Июнь 31509 1 дақиқа
Кеча, 2 июнь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги ГЭСнинг ахлат йиғиладиган ковушидан 24 ёшли қизнинг жонсиз жасади топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2001 йилда туғилган Б.О. исмли қиз жорий йилнинг 10 май куни Қибрай туманидаги ўз уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида қизнинг мурдаси Қибрай тумани “Соҳибкор” МФЙ, Ифор кўчасидаги 11-сонли ГЭСнинг ахлат йиғиладиган ковушидан тан жароҳатларсиз топилган.
Суд тиббий экспертизасининг маълумотномасига кўра, Б.О.нинг ўлими юқори нафас йўлларини суюқлик (сув) билан беркилишидан келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 март куни Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани Қўрғонча маҳалласи ҳудудидан ўтган ариқдан 2 ёшли ўғил боланинг жасади топилганди.
Live
Барчаси