Қирғизистондаги зилзила Наманганда сезилди

Жамият

image

Бугун, 3 декабрь Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида 5 балли зилзила қайд этилди. Унинг кучи Наманган вилояти ҳудудларида сезилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила соат 01:18 да содир бўлган. Эпимарказда сезилиш кучи 5 балл, магнитуда 3,7, чуқурлик 5 километрни ташкил қилган. Эпимарказ Тошкентдан 229 км жануби-шарқда жойлашган.

Ер силкиниши Наманган вилоятида 2 баллик куч билан, 36 км масофада сезилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг